Биз ҳақимизда — Tashkentnews.uz

 

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳокимлик марказий аппаратининг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда бевосита шаҳар ҳокимига бўйсунади.

Матбуот хизматининг асосий вазифалари:

  • Ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш;
  • оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Хизмат билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;
  • ҳокимлик расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантириш;
  • ахборот майдони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, ОАВ, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;
  • ҳокимлик тизими фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхонларини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари билан таъминлаш;
  • ҳокимлик фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда миллий ва хорижий ОАВ позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида ҳокимлик раҳбариятига ахборот бериш ва яна бир қатор вазифаларни амалга оширади.