150 дона инглиз тилида йўл белгилари

Май 21, 2019

Бугунги кунда шаҳримизга ташриф буюраётган туристлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Ҳозирда туристларга янада қулайлик яратиш, хорижий ва маҳаллий туристларнинг мўлжаллаган манзилларига тез ва осон етиб олишларини таъминлаш мақсадида, хорижий меҳмонлар борадиган масканларда ва автомагистраллар бўйида ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи йўл кўрсаткичлари ўрнатилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 22 февраль куни ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнининг 21-бандида ушбу йўл кўрсаткичларини ўрнатиш вазифаси топширилган эди.


Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги,Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида жойлашган 25 та туризм томоша объектларига олиб борувчи йўллар бўйида инглиз ва ўзбек тилларида йўл кўрсаткичлари ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Жорий йилнинг охирига қадар 150 дан ортиқ йўл кўрсаткичларини ўрнатиш режалаштирилган.