18 май куни пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокими кубоги учун Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича очиқ чемпионат ўтказилади

Май 17, 2019

18 май куни пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокими кубоги учун Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича очиқ чемпионат ўтказилади

Эсктримал спорт ишқибозимисиз, оғир атлетикачиларимизнинг куч ва имкониятлари қай даражада эканлиги сизга қизиқми, у ҳолда Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионатини ўтказиб юборманг.

Мусобақа 18 май куни соат 17:00да Hyatt Regency меҳмонхонаси автотураргоҳида бошланади. Унда Тошкент шаҳри ва барча вилоятларнинг полвонлари оғир юкламаларни қисқа фурсатда ва кўп вақт давомида кўтариб туриш ҳамда юриш бўйича беллашишади. Шунингдек, мусобақа давомида иштирокчилар 17 тонналик юк машинасини 20 метр масофага ким тез юргизиш борасида ҳам ўз куч ва имкониятларини кўрсатишади. Тадбир давомида томошабинлар ўртасида ҳҳам турли танловлар ўтказилади.

Ушбу мусобақа ғолиблари 7-12 июнь кунлари Хоразмда бўлиб ўтадиган биринчи халқаро Паҳлавон Маҳмуд очиқ турнири ҳамда Осиё чемпионатида иштирок этиш учун йўлланмага эга бўлишади.

Мазкур тадбирнинг мақсади ёшларни спортга, айниқса, унинг экстримал турларига бўлган қизиқишини янада орттириш, спортни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишдир.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган экстримал мусобақани ўтказиб юборманг.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати