Тошкент шаҳридаги фавворалар ҳудудлари давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга берилади

Январь 16, 2019

Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳридаги фавворалар ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


Унга кўра, “Тошкент фаввораси” давлат унитар корхонаси балансидаги фаввораларни капитал таъмирлаш, ободонлаштириш ва реконструкция қилиш белгиланди. Шунингдек, фавворалар атрофидаги ҳудудларга шартнома асосида тижорат ва кўнгил очиш объектларини жойлаштириш, бунда давлат-хусусий шериклик тамойили билан тадбиркорлик субъектларига беғараз уч йилдан ўн йилгача бўлган муддатга топширилишга розилик берилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати