АҲОЛИ РОЗИЛИГИСИЗ ҲЕЧ БИР УЙ БУЗИЛМАЙДИ

Февраль 18, 2019

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикхўжаев ва Марказ-1 ҳамда Марказ-2 ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими ушбу ҳудудлар аҳолиси орасида юзага келган саволларга аниқлик киритди. Дастлаб ҳоким аҳолининг ўз турар жойлари, туманларида олиб борилаётган қурилишлар ҳақидаги фикрлари билан танишди.

Учрашувда мурожаат билан келган фуқаролар Тошкентдаги бунёдкорлик тадбирлари ва уйлар ҳолати бўйича ўз фикрларини билдиришди. Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтимиздаги бузилиши эҳтимоли бўлган ҳудудлардаги ишларни ташкил этиш бўйича ахборот берди.

Хусусан, бу борада тегишли ҳудудларда офислар ташкил этилиб, ҳар бир оиланинг бу борадаги фикрлари ўрганилиши маълум қилинди. Аҳолининг бизнинг уйларимиз бузиладими деган саволига эса сизнинг розилигингизсиз бу иш амалга ошмайди, дея таъкидлади Жаҳонгир Артикхўжаев.