Аҳолининг мурожаатлари зудлик билан ҳал этилмоқда.

Апрель 12, 2019

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 март куни шаҳар ҳокими Ж.Артикходжаев раислигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан ўтказилган сайёр қабул давомида Чоштепа 1 берк кўчаси 5 уйда истиқомат қилуви Эркин Абдураҳимов улар яшаётган кўчадаги 40 та хонадонга оқава сув қувурлари ўтмагани ҳақида мурожаат қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг топшириғига асосан, 9 апрелдан мазкур кўчага янги оқава сув қувурларини ўтказиш ишлари бошланди. Бунинг учун умумий қиймати 123 млн. сўмдан иборат лойиҳа ишлаб чиқилди ва янги технология асосида Чоштепа 1 берк кўчасига узунлиги 200 метр бўлган 150 мм диаметрга эга ҳамда узунлиги 280 метр бўлган 100 мм диаметрга эга сув қувурлари ўтказилиб, ҳудуднинг жойлашувига мос тарзда насос қурилмаси ўрнатилади. Бу билан шу кўчадаги аҳолининг кўп йиллик орзуси амалга ошади. Оқава сув қувурларини ўтказиш ишлари 30 апрелгача тугатилиши режалаштирилган.