Ҳайит намози муносабати билан масжидлар атрофидаги кўчалар автомобиллар учун ёпилади

Июнь 4, 2019

Ҳайит намози муносабати билан масжидлар атрофидаги кўчалар автомобиллар учун беркитилади Рамазон ҳайити муносабати билан 5 июнь куни соат 5:10да шаҳримиздаги барча масжидларда ҳайит намози ўқилади. Шу муносабат билан 4 июндан 5 июнга ўтар кечи соат 2:00 дан тонги 6:00 гача масжидларга туташ кўчалар бир километргача бўлган радиусда вақтинча ёпилади.
Масжидларга яқин ҳудудларда тирбандликлар юзага келмаслиги учун имкон қадар шаҳар жамоат транспортидан фойдаланишингизни сўраб қоламиз.

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ушбу хабар ИИББ маълумоти асосида тайёрланди.