Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракат натижаси

Март 14, 2019

«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти ҳамда барча автобус саройларидаги ҳаракат хавфсизлиги ходимлари томонидан 2019 йилнинг январь ва февраль ойларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича салмоқли ижобий ишлар амалга оширилди.

2019 йил 7 январдаги тасдиқланган иш режаси асосида Жамият ва автокорхона ҳаракат хавфсизлиги ходимлари томонидан ҳафтанинг сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари рейд текширувлари ташкил этилмоқда. Унда аниқланган камчилик ва қоидабузарликлар бўйича ҳайдовчиларга нисбатан чора кўриб келинмоқда.

Шунингдек, ҳафтанинг жума кунида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Техника назорати бўлими ходимлари билан биргаликда ҳар бир автобус саройида ҳайдовчи ва чиптачилар билан профилактик ўқув-машғулотлари ташкил этилиб, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда соҳага оид меъёрий-ҳужжатларга киритилаётган янгиликлар ва ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар берилаётир. Бу, албатта, кутилган натижага ва ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

2019 йилнинг икки ойи давомида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги корхоналарда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар натижасида ҳайдовчилар айби билан содир этилган ЙТҲлар сони сезиларли даражада камайишига эришилди. Жумладан, 2019 йилнинг январь ва февраль ойларида умуман йўл-транспорт ҳодисалари содир этилмади. 2018 йилнинг шу даврида эса ҳайдовчилар айби билан 10 та йўл транспорти ҳодисаси содир этилиб, 1 киши ҳалок бўлди, 9 киши эса жароҳат олган эди.

Ҳайдовчилар томонидан 2019 йилнинг январь ва февраль ойларида 20 маротаба йўл ҳаракати қоидабузарликлари содир этилган бўлиб, 2018 йилга нисбатан 314 тага камайишига эришилди. Хусусан, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 334тага етган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати