Автобуслар таркибини янгилаш давом этмоқда

Январь 5, 2019

Аввал хабар берганимиздек, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автосаройлардаги автобуслар таркибини янгилаш мақсадида юртимизда ишлаб чиқарилаётган катта сиғимдаги “МАN” ҳамда ўрта сиғимли “SAZ LE 60” автобуслари босқичма-босқич келтирилмоқда.

Бугунги кунга қадар йўловчилар учун зарур қулайликларга эга 40 та “МАN” ва 58 та “SAZ LE 60” автобуслари келтирилган эди. Айни кунларда эса яна 14 та “SAZ LE 60” русумли автобуслар етказилди.
Жорий йилнинг январь ва февраль ойларида 20 тадан “МАN” ҳамда 8 та “SAZ LE 60” русумли жами 48 та янги автобуслар келтирилади. Истиқболда бу каби ҳаракат таркибининг янгиланиш жараёнлари давом этиши кўзда тутилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати