Бектемир тумани фуқароларининг уй-жой, коммунал соҳаларидаги мурожаатлари ўрганилди

Март 11, 2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1061-сонли қарори ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 18 январдаги 15-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7 февраль санасида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи томонидан жадвал тасдиқланган.

Унга мувофиқ,  Бектемир тумани, 1-сектор ҳудудида жойлашган 30 сонли мусиқа мактабида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Рахманкулов раислигида “Аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни қисқа вақт ичида бартараф этиш чоралари” юзасидан Сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда уй-жойларнинг лифт мосламаларидаги носозликлари, ичимлик ва оқава суви тармоқлари қурилиши, энергия тармоғида юзага келган муаммолар каби масалалар юзасидан жами 32 та мурожаат тингланди.

Сайёр қабул давомида  тингланган 18 та мурожаат жойида ҳал этилиб, қолган 14 та мурожаат ўрганишни талаб қилганлиги сабабли фуқароларнинг розиликларини олган ҳолда йиғилиш баёни тасдиқланди.

 Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати