Бектемирда ёш спортчилар ўзаро беллашди

Январь 29, 2019

Бектемир туманида Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан “Спорт – соғлом келажак гарови!” шиори остида каратэ ва юнон-рум кураши бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа ёш авлодни каратэ ва юнон-рум кураши спорт тури билан шуғулланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди. Унда пойтахт ва Тошкент вилояти туманларидан 150 га яқин умидли спортчилар ўзаро беллашди.


– Мусобақада қатнашиб янги дўстлар орттирдим. Келажакда жаҳон чемпиони бўлиб байроғимизни баландларга кўтаришни хоҳлайман – дейди, иштирокчи Жавлон Отабеков.

Мусобақа сўнггида ғолиб иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати