Қурилма ноқонунийми ёхуд тартибга келтириш ишлари

Февраль 15, 2019

Ҳозирги кунда Чилонзор туманида жойлашган кўплаб вақтинчалик қурилмалар ва савдо расталари, савдо-сотиқ объектлари тартибга келтирилмоқда.

Барча тадбиркорлар иш бошлаб, бунинг учун жой танлаётганда ва ҳужжатлар тайёрлаётганда шаҳарсозликка оид талаблар билан таништирилади.

Хусусан, бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12-февралдаги  “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41 сонли ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2009 йил 4 мартдаги “Тошкент шаҳар ҳудудида аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 115 сонли қарорлари етарлича асос бўлиб хизмат қилади.

Фотолавҳаларни кузатиб, аҳоли турар жойларига туташ ҳолда барпо этилган қурилмалар оралиқ масофаси нуқтаи назардан ҳам, ташқи кўриниши ва жиҳозланиши бўйича ҳам қурилиш нормаларига зид бунёд этилганини англаш қийин эмас.

Шаҳар барчамизники, уни кўркамлаштириш ҳам гўзаллигини сақлаш ҳам ўз қўлимизда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати