Чилонзор туманидаги айрим объектларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади

Апрель 8, 2019

Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминоти тармоқлари бўлими  ўрта босимли Д-108 мм хажмга эга газ қувуридаги газ сизиб чиқиши билан боғлиқ камчиликни бартараф этиш мақсадида Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги айрим объектларда 9 апрель куни соат 11:00дан 17:00гача  газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилади:

 

Аҳоли турар жойлари:

4 та 4 қаватли уйда

Маиший-коммунал объектлар:

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг сув ҳавзасида

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг қозонхонасида

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати