ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Сентябрь 21, 2018

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автосаройларнинг ҳайдовчи ва чиптачилари орасида ишни тўғри ташкил этиш, уларнинг масъулиятини ошириш, йўловчиларга маданиятли ва сифатли хизмат кўрсатиш, касб нуфузини ошириш мақсадида соҳа хизматчилари учун махсус кийим (форма) жорий этиш режалаштирилган. Шу мақсадда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ дизайнерлар, рассомлар ҳамда шундай маҳоратга эга бўлган креатив шахслар ўртасида танлов эълон қилади.
Ушбу махсус кийим (форма) ларда замонавийлик, иқлим ва ранглар мутаносиблиги, бежиримлилик, бетакрорлик, энг асосийси, йўловчиларга кайфият бағишлаш жиҳатлари инобатга олиниши лозим.
Бундан ташқари, умумий хизмат кийими фасллар мавсумига мос тарзда 2та жамланмадан иборат бўлиши шарт.
Барча махсус кийимга, албатта, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ белгиси туширилиши лозим.
Ҳайдовчиларга чўнтакли ва тугмали, байрам кунлари учун эса оқ рангли кўйлак бўлиши керак. Шим бичимида манжетсиз, классикка назарда тутилиши лозим. Формада бош кийим ҳам бўлиши шарт.
Чиптачилар учун ҳайдовчилардан фарқли ўлароқ бичим танланиши керак.
Куз-қиш мавсуми учун кенг ёқали, узун енгли, бели бўғмали либос яратилиши назарда тутилган.
Аёллар учун мўлжалланган юбка тиззадан 5-10см тушиб туриши керак (агар юбка танланса ёки эркаклардан фарқли равишда шим бўлиши ҳам мумкин).
Таклифлар 17-27 сентябрь кунлари info@tshtx.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади. Танлов ғолиби қимматбаҳо совға билан тақдирланади.
Қўшимча маълумот учун телефонлар: 71233-51-33, 71233-50-43.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати