Диққат!

Март 14, 2019

14 март куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан йўл қатнов қисмида ҳаракат қисман чекланади.
“Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази” ДМ шаҳримиз аҳолисидан бу ноқулайлик учун узр сўрайди ва ҳаракатланиш чекланадиган кўчалар рўйхатини маълум қилади:
— Бешёғоч кўчасининг Фуркат кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача
— Олмазор кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача
— И.Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача
— Қоратош кўчасининг Бунёдкор кўчасидан 1-шаҳар шифохонасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача қисман ёпилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати