Эълон!

Февраль 16, 2019

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча шаҳару қишлоқларида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари халқимизнинг эртанги кунда турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш ҳамда яшаш шароитларини яхшилашга хизмат қилиб келмоқда.

Шу билан биргаликда, ҳар бир шаҳарнинг қанчалик ривожланаётганлигини энг аввало ундаги инфратузилмани қанчалик ривожланганлиги ва олиб борилаётган кенг кўламли ишлари, аҳоли учун яратилаётган қулайлигу шароитлар, бино-иншоатларнинг ташқи қиёфаси, замонавий ечимга эгалиги каби омилларга қараб баҳо берилади.

Маълумки бугунги кунда, пойтахтимиз Тошкент шаҳрида олиб борилаётган кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бунинг дебочасидир. Бизнинг мақсадимиз ҳам Тошкент шаҳрини том маънода ривожланган, аҳолисининг турмуш фаровонлиги юқори бўлган шаҳарлар сафига қўшишдир. Бу эса, албатта, шаҳримизда йирик қурилиш лойиҳаларини амалга оширишни, бироз кўримсиз ҳудудларни шаҳримиз аҳолиси ва шаҳримизга ташриф буюрувчи меҳмонларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида замонавий архитектура ечимига эга бино ва иншоотларга мослаштиришни тақазо этади. Шу нуқтаи назардан олганда, пойтахтимизда “Тошкент сити”, “Олмазор сити” каби бир қатор катта лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари, шаҳримиз бўйлаб қатор кўнгилочар боғу-роғлар,маскану-хиёбонлар, аҳоли турар жойлари, янги кўприклар, йўллар, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида метронинг қўшимча йўналишлари қурилмоқда. Айни шу бунёдкорлик тадбирларини амалга ошириш давомида айрим турар жойларни ва бошқа иншоотларни бузишга ҳам тўғри келмоқда. Аммо бу ишга ҳам масъулият билан ёндашиб, аввало тегишли ҳудудлар, у ердаги аҳоли талаби чуқур ўрганилмоқда. Бузилиши белгиланган ҳудудлар эгалари билан келишувга эришилгандан сўнг, етказилган зарарни улар талаб этилган мулк шаклида тақдим этилгандан сўнг, янги қурилишлар амалга оширилмоқда. Бу Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018-йил 10 сентябрдаги 1327-сонли қарорида ҳам белгиланган бўлиб, қурувчи ташкилотларнинг барчаси ушбу меъёрий хужжатга амал қилиб келмоқда. Албатта ҳар бир улкан ишларнинг бошланишида шу каби муаммоларга дуч келинган. Бу борада Шанхай, Дубай, Сингапур каби мегаполис шаҳарлар ҳам шу йўлни босиб ўтганлар.

Шулар жумласидан қўшни давлатларни олиб қарайдиган бўлсак, бугунги кунда Москва шаҳрида ўтган асрнинг 50-60 йилларида қурилган ўша даврнинг машҳур 4-5 қаватдан иборат (Хрушчёвка) уйлари ўрнини осмонўпар бинолар эгалламоқда.

Албатта бу борада биз ҳам шаҳримиз кўчаларини турли давлатлардан ташриф буюрувчи меҳмонларга гавжум бўлишини, шаҳримизнинг бугунги кундаги қиёфасини ўзига ҳос меъморий ечимга эга мегаполис шаҳарлар сафида дунё тан олишини истаймиз.

Бу борада биз шаҳримиз аҳолисининг биз билан биргаликда шаҳримиз ободлиги йўлида ҳизмат қилишларини истаб қоламиз.

Ҳокимнинг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Хидоятов Даврон Абдулпатахович