Эълон!

Апрель 10, 2019

Сергели туманида қурилаётган арзон уй-жойлар бўйича билдирилаётган эътирозлар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимияти маълум қилади:

Ушбу эътирозларнинг асосий қисми уй-жойларнинг нархи ошгани билан боғлиқ. Тошкент шаҳар ҳокимияти вазиятни ўз назоратига олган. Аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб, қонун доирасида ушбу ҳолатни ижобий ҳал этиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, масала чуқур ўрганилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибига Тошкент шаҳар ҳокимияти, Олий Мажлиснинг Инсон хуқуқлари бўйича вакили (омбудсмен), Қурилиш вазирлиги, банклар ҳамда “Ўзшахар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси ва бошқа тегишли ташкилотлардан мансабдор шахслар киритилган. Аҳоли вакиллари билан учрашиб, эътирозларини ўрганиш, фуқаролар хуқуқларини таъминлаган ҳолда вазиятни ижобий ҳал этиш ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланган.

Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати