Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли ер участкаларини ажратиш тартиби белгиланди

Январь 11, 2019

“Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш тартиби тўғрисида”ги Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди.


Қарор билан “Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланди.
Низомга кўра, объектни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиб бериш масаласида ариза келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади;
Хусусан, ер участкалари узоқ муддатли 3 йилдан кам бўлмаган ва 10 йилдан ошмаган муддатга вақтинча фойдаланишга берилади.
Ер участкаси бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Ҳужжат билан тўлиқ шу ерда  танишишингиз мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати