I халқаро Тошкент ярим марафони қандай ўтди?

Март 24, 2019

Бугун соат 9:00 да “Наврўз” халқаро ярим марафонига старт берилди. Марафонда 1700 га яқин дунёнинг 28 давлатидан келган профессионал ва ҳаваскор атлетлар қатнашишди. Шундан 680 нафар иштирокчи 21 км масофа бўйича, 1000 га яқини эса 5 км масофа бўйича ўзаро беллашдилар. Шунингдек, I халқаро Тошкент ярим марафони доирасида имконияти чекланганлар учун 1 километр масофага югуриш баҳслари ҳам ўтказилди.

Финиш чизиғига етиб келган ҳар бир ғолиб қарсаклар садоси остида кутиб олиниб, уларнинг ҳар бирига махсус марафон медаллари топширилди. Баҳорий гуллар билан безатилган саҳнада ғолибларни қутлаш учун санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам ташкил этилди.

Саҳна яқинида ўрнатилган монитор орқали эса иштирокчиларни онлайн тарзда кузатиш имконияти ҳам яратилди.

5 км масофа бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсда ғолиб бўлган иширокчилар:

  1. Отабек Тошқувватов
  2. Ҳумоюн Маҳкамов
  3. Хуршид Аҳмадалиев

 

5 км масофа бўйича қизлар ўртасидаги баҳсда ғолиб бўлган иширокчилар:

  1. Азизахон Мирзаакбарова
  2. Шоҳсанам Хуррамова
  3. Маржона Баратова

 

21 км масофа бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсда ғолиб бўлган иширокчилар:

  1. Линкианг Янг (Хитой Халқ Республикаси)
  2. Адилет Кыштакбеков (Қирғизистон Республикаси)
  3. Андрей Петров (Ўзбекистон Республикаси)

 

21 км масофа бўйича қизлар ўртасидаги баҳсда ғолиб бўлган иширокчилар:

  1. Дария Маслова (Қирғизистон Республикаси)
  2. Ситора Ҳамидова (Ўзбекистон Республикаси)
  3. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон Республикаси)

1 ўриндан 8 ўрингача етиб борган ғолиблар 12 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача пул мукофоти, диплом ва медаллар билан тақдирланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати