Ичимлик суви таъминоти тўхтатилиши ҳақида огоҳлантириш

Апрель 15, 2019

Олмазор туманидаги айрим маҳаллаларда ичимлик суви қувурлари  таъмирланиши муносабати билан 17 апрель соат 9:00дан 18 апрель соат 12:00гача сув таъминоти тўхтатилади:

— “Хончорбоғ” маҳалласида;

— “Қорасарой” маҳалласида;

— “Хасти имом” маҳалласида;

— “Ҳазрати Имом” мажмуасида;

— “Намуна” маҳалласида;

— Мирпўлатов кўчасида;

— Шимолий Олмазор кўчасида;

—  2 туғуруқ мажмуасида

 

Шунингдек, 17 апрель 23:00дан 18 апрель 05:00гача яна бир неча маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади:

— Мирзо Ғолиб маҳалласида;

— “Чиғатой Оқтепа” маҳалласида;

— “Университет” маҳалласида;

— “Шифокорлар” маҳалласида;

 

“Сувсоз” ДУК  келтириладиган ноқулайлик учун узр сўрайди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати