Ижтимоий ҳимояга муҳтож 59 та оила хонадонли бўлди

Август 30, 2018

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами арафасида Олмазор, Бектемир, Юнусобод туманларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган 59 нафар фуқаролар уй-жойга эга бўлди. Хусусан, Олмазорда 29 та, Бектемирда 8 та, Юнусободда 22 та ана шундай уй-жойларнинг топширилганлиги шулар жумласидан.

Ҳар бир уйнинг калити тантанали равишда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикхўжаев томонидан тақдим этилди. Янги хонадон соҳибларининг юзидаги табассум, кўзларидаги қувонч ёшидан ҳам билиш мумкинки, улар бугунги кундан, бугунги ислоҳотлардан, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли ишлардан миннатдор.

Тантанали маросимларда имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари ҳам топширилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати