Ижтимоий-сиёсий фаол аёллар учун семинар ташкил этилмоқда

Февраль 18, 2019

Жорий йилнинг февраль ойида ижтимоий-сиёсий фаол аёлларни раҳбарлик лавозимларига, шунингдек, келгусида депутатликка тайёрлаш ва уларнинг билимларини янада ошириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилмоқда.


Унда сиёсий партияларнинг вакиллари, мутахассислар ва пойтахт туманларидаги мавжуд корхона, муассаса ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этмоқда.


Ўқув-семинар давомида мутахассисларнинг маърузалари тингланади ҳамда йиғилганлар ўртасида бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан муҳокамалар ўтказилиши кўзда тутилган.


Шунингдек, унга депутатликка номзод сифатида тавсия қилинган 300 дан ортиқ хотин-қизлар жалб этилган.


Маълумот учун, ЎзЛиДеП партияси аъзоларининг 50%, Ўзбекистон Халқ Демократик партиясининг 56%, Адолат СДП партиясида 48%, Миллий тикланиш партиясининг 47% ини хотин қизлар ташкил этади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати