Тошкент Халқаро ярим марафонга мезбонлик қилади

Февраль 13, 2019

Жорий йилнинг 24 март санасида ўтказилиши кутилаётган марафонда ўн саккиз ва ундан юқори ёшда бўлган барча иштирок этиши кўзда тутилган. Марафон 21 км масофани ўз ичига олади.

Шунингдек, мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон, Туркия ва Хитой давлатларидан вакиллар ҳам иштирок этади.

Бундан ташқари 5 километр масофага югуриш мусобақаси ўтказилиши кўзда тутилган. Ушбу мусобақада 15 ва ундан юқори ёшдаги қатнашчилар иштирок этишлари мумкин.

Марафонда қатнаниш учун 15 февралдан 15 мартга қадар рўйхатдан ўтиш керак.

Ғолиблар пул мукофоти, медал ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Маълумот учун, марафон Тошкентда илк бор ташкил этилмоқда.

Барча қўшимча маълумотларни +998 (71) 241 13 81; +998 (71) 241 13 64 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати