Маърифат улуғланган маконда тараққиёт бўлади

Март 12, 2019

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳудудлардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида таклиф этилган ва якдиллик билан қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенлик” резолюциясини жойларда тарғиб этиш масаласи муҳокама этилди.

Мазкур резолюциядан ҳар қандай жаҳолатга маърифат билан курашиш, ёшларнинг маънавий онгини соғлом ғоялар билан шакллантириш, илм-фан ва таълим соҳасини ривожлантириш, адашган кишиларни тўғри йўлга бошлаш ҳамда жамиятга соғлом ижтимоийлашувини таъминлаш каби долзарб масалалар ўрин олган.

Қайд этилишича, жойларда бу борада тегишли ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган ҳамда улар аҳолининг ижтимоий ҳаёти, маънавий дунёси, қизиқишлари ва муаммоларини ўрганмоқда. Хусусан, ҳозиргача маънавий кўмакка муҳтож 1139 нафар шахс аниқланган. Улар билан бўлиб ўтган суҳбатларда мингдан зиёд муаммо кўтарилган. Уларнинг 300 таси маҳалла ва секторлар даражасида ҳал этилган. Мазкур ишчи гуруҳлар иштирокида март ойининг иккинчи декадасида Олмазор, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманидаги секторларда “Илмдан бошқа нажот йўқ” номли маърифий учрашувларни ташкил этиш режалаштирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати