Минск Тошкентнинг биродарлашган шаҳарлари сафига қўшилмоқчи

Апрель 16, 2019

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Минск шаҳри ижроия қўмитаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликка оид келишув имзоланди.

Тошкент ва Минск муносабатлари ҳақида сўз юритганда, ўтган йили Беларус республикаси ва пойтахтимиз ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 86,5 млн. АҚШ долларини ташкил этганлигини қайд этиш жоиз. Тошкентда  Беларус капитали асосидаги 32 та корхона фаолият юритмоқда.

Ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг имкониятлари кенг бўлиб, томонлар ҳамкорликда янги  корхоналарни ташкил этиш, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва спорт йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласини муҳокама этишмоқда.

Шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форум ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати