Пиёдалар ўтиш жойи энди янада хавфсиз

Февраль 13, 2019

 

Амир Темур кўчасининг Молия институти олдидаги пиёдалар ўтиш жойи янги кўринишга эга бўлди.

Ушбу пиёдалар ўтиш жойига янги конструкция ўрнатилди. Унга милтилловчи сариқ ишорали светофор, тунда аниқ кўриниши учун ёруғлик диодли йўл белгилари ўрнатилди. Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойининг ёритилишини кучайтириш учун қўшимча чироқлар жойлаштирилди.

Маълумот учун,  бундай конструкция республикамизда ҳусусан, Тошкент шаҳрида илк бор  татбиқ этилмоқда. Мазкур қулайлик ҳудудда ҳаракат хавфсизлиги фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати