“Оқлон” маҳалласидаги фожеада жабр кўрган фуқароларга ёрдам кўрсатилди

Апрель 17, 2019

Бугунги кунда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан кўплаб ҳайрли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ана шундай тадбирларнинг давоми сифатида “Оқлон” маҳалласида содир бўлган фожеадан зарар кўрган олтита хонадон аъзоларига ёрдам кўрсатилди.

Ушбу ҳайрли тадбирда Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Дилбар Атабоева ва Яшнобод, Шайхонтоҳур, Миробод, М.Улуғбек, Учтепа, Юнусобод тумани отинойилари ҳам иштирок этишди. Унда фуқароларга қарийб 6 млн. Сўмлик ижтимоий ва 3 млн. сўмлик моддий кўмак кўрсатилди. Зеро,  яхшилик, хайру саҳоват, сийлаи-раҳм  улуғ фазилатлардан бири.

Маълумот учун жорий йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Оқлон” маҳалласи, Кўкча дарвоза тор кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлган эди. Бунинг оқибатида ушбу ҳудуддаги кўплаб хонадонлар моддий зарар кўрди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати