Ҳоким Ҳиндистон элчисини қабул қилди

Сентябрь 25, 2018

Бугун, 25 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикхўжаев Ҳиндистон элчиси Шри Винод Кумарни қабул қилди.


Ж.Артикхўжаев ва жаноб Кумар Тошкент-Деҳли ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш борасида ўзаро фикр алмашишди. Шунингдек, учрашувда Ҳиндистоннинг янги элчихонасини қуриш учун пойтахт ҳудудидан ер майдони ажаратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати