«Olmazor Business City»га янги раҳбар тайинланди

Август 27, 2018

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ Умаров Умид Аҳмаджонович “Olmazor Business City» янги тадбиркорлик марказини қуриш, эксплуатация қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонасининг раҳбари этиб тайинланди.

Маълумот учун, Умид Умаров Тошкент Вестминстер университетининг халқаро тижорат ҳуқуқи мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда “Заравшон-Ньюмонт” ҚКда директор таржимони сифатида бошлаб, 2009-2016 йилларда “Навоий тоғ металлургия комбинати” ДУК ҳуқуқшуноси, директор ўринбосари, 2017-2018 йилларда “Gold Aziya Zarafshon” МЧЖ директори ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
2018 йилдан “Tashkent city” ДУК дирекциясида юридик бўлим бошлиғи вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати