Oppenheimer компанияси вакиллари билан учрашув+видео

Октябрь 3, 2018

Тошкент шаҳар ҳокимлигида АҚШнинг Oppenheimer компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда пойтахт ҳудудида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.


Oppenheimer компанияси вакили Тошкентнинг инвестицион жозибадорлигини жаҳонда кенг тарғиб этишда кўмак беришини таъкидлади. Бу борада хорижий инвесторларни жалб қилиш учун пойтахтнинг жаҳон молиявий рейтингида муносиб ўрин эгаллаши учун амалий ҳамкорлик қилиш кўзда тутилмоқда.


Маълумот учун, Oppenheimer компанияси Америка, Европа ва Осиё қитъаларида ўзининг дилерлик марказларига эга бўлиб, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва бизнес маслаҳатлар бериш билан шуғулланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати