Пойтахтда “Kinder World International Group” нинг мактаб ва мактабгача таълим муассасалари филиали очилади

Март 11, 2019

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сингапурнинг “Kinder World International Group” компанияси раиси Рикки Тан билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда компания вакиллари Тошкент шаҳрида халқаро мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини қуриш таклифини билдирди.

Учрашув доирасида томонлар келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари ва кейинги учрашувлар жадвали бўйича келишиб олди.

Маълумот учун, “Kinder World International Group” комапаниясига 1986 йилда асос солинган бўлиб,  унинг таркибида 17 та таълим муассасаси мавжуд.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати