Пойтахтда “Мусиқий кеча” бўлиб ўтди

Март 14, 2019

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида “Мусиқий кеча” номли тадбир бўлиб ўтди.


Тадбир ёшларнинг тарихий обидалар ҳамда миллий маданий меросларга бўлган эътиборини ошириш, туризм соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.


Унда дипломатик корпус вакиллари ва туристик компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек кечада “Ўзбекистон маданий мероси” фотокўргазмаси,ЮНЕСКО томонидан жаҳон мероси рўйхатига киритилган юртимиздаги бир неча минг йиллик ноёб архитектура объектлари, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати намуналари ҳамда Ўзбекистон Давлат филармониясининг Давлат академик халқ чолғуллари оркестри томонидан миллий мусиқий дастурларининг намойиши бўлиб ўтди.


Маълумот учун, тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, туризмни ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейиЎзбекистон Давлат филармонияси, “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали дирекцияси, “Мақом” ўзбек миллий санъати марказлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати