Сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

Апрель 19, 2019

22 апрель соат 9:00дан 23 апрелгача бир сутка давомида Тошкент шаҳридаги ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан айрим аҳоли ҳудудлари ва маиший-коммунал объектларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Чилонзор туманида:

— Чилонзор 1 даҳасида

— Чилонзор 2 даҳасида

— Чилонзор 3 даҳасида

— Муқимий кўчаси ва тор кўчаларида

— Чилонзор кўчаси ва тор кўчаларида

— Наққошлик кўчаси ва тор кўчаларида

— Майсазор кўчасида

— Олтингул кўчасида

— Усмур 1 тор кўчасида

— Арнасой кўчасида

— Фарҳод кўчасида

— Йўлдош Аъзамов кўчасида

— “Чилонзор” маҳалласида

— “Катта Қозиробод” маҳалласида

— “Дўмбиробод” маҳалласида

***

Яккасарой туманида:

— “Яккасарой”  маҳалласида

— “Тўқимачи” маҳалласида

— Муқимий маҳалласида

— “Ракат” маҳалласида

— Усмон Носир маҳалласида

— “Муҳандислар” маҳалласида

— Жанубий вокзалда

— Тўқимачилик комбинатида

— Кичик автомобил халқа йўлининг Ш.Руставели 2 тор кўчасига туташ жойидан Жанубий вокзалгача бўлган қисмида

“Сувсоз” ДУК келтириладиган ноқулайлик учун узр сўрайди

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмат