Тез кунларда Тошкентда “Сой бўйи” сайилгоҳи фойдаланишга топширилади

Март 19, 2019

Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасидан Тараққиёт кўчаси бўйлаб то Келес йўли кўчасигача бўлган “Дамаши” каналининг қирғоқ бўйи ҳудудида “Сой бўйи” сайилгоҳини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳага мувофиқ, сайилгоҳ ҳудудида аҳолининг дам олиши ва сайл қилиши учун мўлжалланган кўнгилочар хиёбонлар ташкил этилади, умумий овқатланиш шаҳобчалари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари қурилади. Нуронийлар учун алоҳида маскан, кутубхона, дунёга машҳур иншоотларнинг кичик макетлари ҳамда ўзига хос меъморий ечимга эга бошқа бунёдкорлик намуналари ҳам ижтимоий аҳамиятга эга бўлади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати