“Тошкент бўйлаб 21 км” хайрия акцияси

Март 30, 2019

2019 йилнинг 7 апрель куни “Анҳор-Локомотив” маданият ва истироҳат боғида юртимизда навбатдаги мототуристик мавсум очилишига бағишланган   “Тошкент бўйлаб 21 км” хайрия акцияси бўлиб ўтади.

Тадбирнинг мақсади юртимизда сайёҳликни ривожлантириш ва бутун дунёда мамлакатимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришдир.

“Мото-туризм” лойиҳаси доирасидаги хайрия акциясида Россия ва Марказий Осиё  мамлакатлардан келган мототуристлар иштирок этади ва шаҳримиз бўйлаб 21 км масофада ўз мотоциклларида кўргазмали чиқишни намойиш этишади.

Тадбир Ўзбекистондаги экстримал ва тоғ туризми федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Тадбирда Тошкент шаҳри ва вилоятидаги «Меҳрибонлик» уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган оила фарзандлари ва имконияти чекланган болалар иштирокида маданий тадбирлар ҳам бўлиб ўтади ва уларга ҳомийларнинг совғалари топширилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати