Тошкент ипподроми: кеча ва бугун

Февраль 28, 2019

Тошкентнинг биринчи ипподроми уша даврдаги шаҳарнинг “ҳарбий дала майдони” деб аталган қисмида жойлашган. Унинг ташкил топган санаси ҳозирда маълум эмас. Лекин шунга қарамай, биринчи шаҳар ипподроми 1890 ва 1905 йиллар оралиғида қурилганлиги ҳақида таҳмин қилиш мумкин.

Мазкур ипподром бу ерда 1913 йилларга қадар жойлашган ва шу вақт мобайнида Туркистон Аэронавтика жамияти тасарруфига ўтказилган. Бу ҳақида 1913 йилнинг октябрь ойида “Туркестанские ведомости” газетасида чоп этилган маълумотлар гувоҳлик қилади.


Бу пайтларда қўрқмас ва абжир чарм кийимлик Туркистонлик учувчи йигитларнинг ҳаттоки парашютлари ҳам бўлмаган. Икки йил ўтиб, 1915 йилда ушбу аэродром бошқа ерга кўчиб ўтади. Шу сабаб шаҳар ипподроми Кўйлиқга кўчиб ўтади ва бу ерда ХХ асрнинг 70-йилларига қадар сақланиб қолади.
Унинг эски ҳудуди оташли радиостанцияси қурилишига берилади. 1915 йилда бу ерда қуввати баланд, қабул қилувчи ва узатувчи радиостанция қуриб битказилади. Унинг жойлашуви ҳозирда Сайхун деб аталаётган Эски Қўйлиқ кўчасида деб таҳмин қилинган.


Орадан кўп вақт ўтиб Ўзбекистонда от спорти яна ривожлана бошлади. Ёш авлод унинг барча турларига катта қизиш билдирмоқда. Бунинг учун ҳозирда зарур инфраструктура ҳам тузилмоқда. Хусусан, бугунги кунда «Марказий ипподром»да жадал қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Яқин келажакда мазкур ипподром республика от спорти индустриясининг ривожланиш базасига айланади.
Бу ерда барча халқаро талабларга жавоб берувчи очиқ ва ёпиқ манежлар, машқ майдонлари, бассейнлар ва керакли жиҳозлар билан тўла таъминланган отхоналар қуриб битказилади. Ипподром ҳудудида ҳаётини от спорти билан боғлаш ниятида бўлган ёш чавандозлар учун махсус мактаблар ҳам ташкил этилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати