“Тошкент шаҳар спартакиадаси” старт олди

Ноябрь 1, 2018

Тошкент шаҳрида ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларнинг ўз истеъдодларини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шу ишлар ижроси юзасидан, “Тошкент шаҳар спартакиадаси” спорт мусобақалари жорий этилди.

Мусобақалар олдидан ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мутасаддилар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Маълумот учун, 2018 йил 1 – 18 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланган. Мазкур “Тошкент шаҳар спартакиадаси”да 18 ёшгача бўлган спортчи-ёшлар иштирок этади. Мусобақалар спортнинг 18 тури бўйича ўтказилади.

Унга кўра, спорт тадбирларига пойтахтнинг 15 та спорт мажмуаси мезбонлик қилади. Унда 2211 нафар спортчи-ёшлар 664 та медаллар учун кураш олиб боради. Мусобақада ғолиб бўлган ёшлар пойтахт ҳокимлигининг қимматбаҳо совринларини қўлга киритиш баробарида, Тошкент шаҳрининг ёшлар терма жамоаси таркибига киритилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати