Тошкент шаҳрида автомобиль йўллари таъмирланади

Февраль 23, 2019

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 февралдаги 269 сонли қарори билан Тошкент шаҳридаги марказий ва маҳаллалар ҳудудидаги ички кўчаларни жорий таъмирлаш манзилли рўйхати тасдиқланди.

Пойтахтимиздаги 70 дан ортиқ кўчаларда таъмирлаш ишлари жорий йилнинг декабрига қадар бажарилади. Жами 1 844 688 кв.метр йўллар таъмирланиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2 баровар кўпроқ.

Ҳусусан:
1. Тошкент шаҳридаги марказий кўчаларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 35077 кв.метр;
2. Маҳаллалар ҳудудидаги ички йўлларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 872852 кв.метр;
3. Туман прокурорлари секторларида аниқланган ички йўллардаги камчиликларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 417394 кв.метр;
4. Шаҳар аҳолиси ва маҳалла фаолларининг ариза ва шикоятларини ижобий хал қилиш учун туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги 519365 кв.метр майдон таъмирланади.

Шаҳар марказий ва ички кўчалари таъмирланиши билан бир қаторда улардаги ҳудудларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати