“Тошкент қурилиш инвест” мутахассислари Туркияда малака оширмоқда

Сентябрь 4, 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” ИК, “Капитал қурилиш бошқармаси”, “Тошкент уй-жой қурилиш бошқармаси” ва “Моддий-техник таъминот бошқармаси” давлат унитар корхоналари негизида давлат унитар корхонаси шаклидаги “Тошкент қурилиш инвест”инжиниринг компаниясини ташкил этиш назарда тутилган.

  Компания пойтахт ҳудудида марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни ташкиллаштириш бўйича ягона буюртмачи сифатида фаолият кўрсатади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги компания фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, инжиниринг компаниянинг 7 нафар мутахассисларини     Туркиянинг INSAAT Sektorel Bakis етакчи қурилиш компаниясида малака ошириш курсларини ташкил этди.
Тафсилотлар келгуси хабарларимизда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати