Тошкентда “Дўстлик” спорт мусобақаси бўлиб ўтади

Октябрь 15, 2018

2018 йил 18-22 октябрь кунлари пойтахтимизда “Москва кунлари” бўлиб ўтади.Тадбир доирасида ёшлар ўртасида спортнинг қиличбозлик ва самбо турлари бўйича “Дўстлик” халқаро спорт мусобақаси ва спорт усталари иштирокида “Маҳорат сабоқлари” ўтказилиши кўзда тутилган.
Мусобақалар пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройи ҳамда “Ёшлик” спорт мажмуаларида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, унда Россиядан 15 дан зиёд спортсевар йигит-қизлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати