Тошкентда Мустақиллик куни шарафига оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди

Август 26, 2018

“Пахтакор” марказий спорт аренасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги шарафига “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 1200 ортиқ киши қатнашди.


Иштирокчилар 4 ёш тоифасига бўлинди: 16 ёшдан 35 ёшгача, 36 ёшдан 45 ёшгача, 46 ёшдан 55 ёшгача ва 56 ёшдан катталар. Аёллар ва эркаклар алоҳида беллашдилар.

Югуриш охирида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. Аммо энг эсда қоларлиси –уларнинг кўзидаги қувонч ва ғалабага интилишни кўриш бўлди.

Югуриш иштирокчиларининг қайд этишича, спорт соғлом жамиятнинг асосларидан бири бўлиб, бундай тадбирларни кўплаб ўтказиб туриш зарур.

Ҳар бир киши спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишга имкон топиши зарур.

Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахтда спортни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ва тадбирларни ҳар доим қўллаб-қувватлайди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати