Тошкентда тасвирий ва амалий санъат фестивали кўтаринки руҳда ўтмоқда

Апрель 23, 2019

Шу кунларда пойтахтимизда юртимизнинг турли ҳудудларида ижод қилаётган маҳоратли рассомлар, ҳайкалтарошлар ва дизайнерлар қатори шу йўналишдаги хорижлик мутахассислар ҳам жам бўлган. Бу ижодкорлар юртимизда анъанавий ўтказиб келинаётган “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”дан ўрин олган кўргазмаларда ўз санъатини намойиш этиш билан бирга турли конференциялар ва маҳорат дарсларида иштирок этмоқда.

Фестивал доирасида ёш истеъдодларни аниқлашга қаратилган ижодий танловлар ҳам ўтказилади.

Ўзбекистон Бадиий Кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар зали атрофи ҳамда унга туташ хиёбонда ёшлар тасвирий санъат, кулолчилик, каштадўзлик, ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик каби йўналишларида юртимиз чиройи, мафтункор табиат манзаралари, миллий анъана ва қадриятларимиз, қадимий обидаларимиз, замонавий иншоотлар акс этган ижод маҳсулларини яратмоқда.

23-27 апрель кунлари “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”дан ўрин олган тадбирлар дастури

23 апрель – Сешанба

11:00 – Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Чингиз Ахмаров ва унинг шогирди Содиқ Раҳмоновнинг “Мўйқалам ила ёзилган назм” номли кўргазмасининг очилиши.                

14:00   Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар зали.            “Фазо композицияси” мавзусида маҳорат дарси. Маҳорат дарсини Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, профессор М.Р. Бородина ўтказади.

14:30 Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Рассомлар ижодий уюшмаси Ҳалқ амалий санъати секциясининг кўргазмаси очилиши

16.00 Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Ёш мусаввира қизлар” кўргазмасининг очилиши ва танлов ғолибларини тақдирлаш маросими.

24 апрель – Чоршанба

10.00 Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залида П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби томонидан тайёрланган тарихий либослар намойиши.

11.30 Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залида П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби “Кино ва телевидение кафедраси”нинг “Шарқ композицияси”лойиҳаси тақдимоти.

12.00 Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Рассомлар ижодий уюшмаси Декоратив амалий санъати секцияси аъзолари томонидан кулолчилик йўналишида маҳорат дарси.

14.00 Тошкент Фотосуратлар уйида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг  профессори Собир Раҳметов раҳбарлигидаги “Устахона” лойиҳаси тақдимоти.

15:00 Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “ЭГО” экспериментал конференцияси.

17:00 Тасвирий санъат галереясида Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги  Акмал Икромжонов ва шогирдларининг  “Мовийга парвоз – III” номли   кўргазмаси очилиши.

25 апрель – Пайшанба

10:00 Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Санъат ва бадиий таълим: инновацион жараёнлар ва XXI асрга доир самарали ўзаро таъсир масалалари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси.

12:00 Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Рассомлар ижодий   уюшмаси Ҳалқ амалий санъати секцияси томонидан ёғоч ўймакорлиги бўйича маҳорат дарси.

15:00 Тошкент Фотосуратлар уйида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан тайёрланган замонавий ва анъанавий либослар намойиши.

26 апрель – Жума

10:00 Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати томонидан тайёрланган концерт намойиши.

12:00 Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залида Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби томонидан тайёрланган замонавий ва анъанавий либослар намойиши.                                                

14:00 Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залида Рассомлар ижодий уюшмаси Ҳалқ амалий санъати секцияси томонидан ганч ўймакорлиги бўйича маҳорат дарси.

27 апрель – Шанба

15:00 Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залида Анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг ёпилиш ҳамда фестивал совриндорлари ва қатнашчиларни тақдирлаш маросими.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати