Тошкентда янги технология университети очилади

Январь 25, 2019

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитой Халқ Республикаси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар Тошкентда кўп тармоқли технология университетини очиш бўйича музокаралар ўтказди.


Унга кўра, янги таълим муассасасининг моддий-техник базасини тўлиқ шакллантириш, хорижлик мутахассисларни жалб қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, учрашувда университетда турли йўналишларга кўп сонли талабаларни қабул қилиш кўзда тутилган.
Йиғилиш якунида истиқболга тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати