“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятига янги раис тайинланди

Июль 24, 2018

Валиев Мохирхўжа Камолхўжа ўғли “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти раиси лавозимига тайинланди.

 

 

Эслатиб ўтамиз бунга қадар “US ATI” масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида ишлаган.

Валиев Мохирхўжа Камолхўжа ўғли 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (2005).

2014-2017 йилларда — “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти раисининг молиявий иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017 йилда — “AZIA ABM TRANS” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати