Учтепа туманида “Аёллар ижтимоий мослашув маркази” очилди

Май 30, 2019

Учтепа тумани ҳокимлиги саъй-ҳаракатлари билан оғир ижтимоий ахволда қолган, оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган аёллар учун Учтепа-Чилонзор туманлараро реабилитация маркази ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дилбар Нажмутдинова, Учтепа туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирок этишди. Ушбу марказ барча аёлларга бепул хизмат кўрсатади.