Учтепа туманида ёшлар марафони ўтказилди

Май 18, 2019

Пойтахтимизда “Учтепада 5 та ташаббус!” ёшлар марафони ўтказилди.

Ушбу тадбир давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлашга қаратилган.   Тадбирнинг мақсади ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишдан иборат.

Марафон доирасида иштирокчилар Фарҳод ва Али қушчи кўчалари чорраҳасидан то Катта Хирмонтепа ва Ширин кўчалари чорраҳасигача бўлган 2 километр масофага югуришди.

Марафон ғолиблари “Эко-боғ”да бўлиб ўтадиган маданий тадбир доирасида тақдирланишади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати