Қурилиш корхоналари диққатига!

Август 30, 2018

Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилаётган қурилиш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини амалга оширишда иштирок этиш бўйича қурилиш ишлари билан шуғулланувчи компанияларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш ишларини бошлади. Шу мақсадда барча қурилиш корхоналаридан, мулкчилик шаклидан қатъий назар, ўзлари ҳақида маълумотларни тақдим этишларини сўраймиз.

Қурилиш компаниялари тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатлар:

  1. Корхонанинг ташкилий тузилмаси;
  2. Корхона тўғрисида умумий маълумот (реквизитлари, ходимлар ва ишчилар ҳақида маълумот);
  3. Корхонанинг сўнгги бир йиллик молиявий ҳолати ҳақида маълумот;
  4. Корхонанинг сўнгги бир йилда амалга оширган ишлари ҳақида маълумот;
  5. Корхонанинг техник ҳолати (машина ва механизмлари) ҳақида маълумот.

Ҳужжатлар Тошкент шаҳри, И. Каримов кўчаси, 16-уй, 1-хонага топширилиши зарур.

Электрон почта: injiniring2018@umail.uz

Тел.: 0371-227-46-59, 0371-239-17-50.