Уюшган саноат ҳудудлари ташкил этилади+видео

Февраль 9, 2019

GOSB бошқарув раиси Вахит Йилдирим ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


Йиғилиш аввалида вакиллар Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар ҳар соҳада ривожланиб бораётгани, мамлакатда хорижий инвесторлар учун ташкил этилаётган саноат ҳудудларидан мамнун эканликларини алоҳида таъкидладилар.


Учрашувда саноат соҳасидаги янги кенг кўламли хизматларни Тошкент шаҳрида татбиқ қилиш масалалари кўрилди.


Шунингдек, пойтахтда уюшган саноат ҳудудларини ташкил этиш бўйича истиқболдаги лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати