Веломарафон ғолиблари аниқланди

Март 31, 2019

Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган Чимкент-Тошкент йўналиши буйича ҳаваскор велосипедчилар ўртасидаги веломарафон мусобакаси ўз ниҳоясига етди. Веломарафонда Ўзбекистон ва Қозоғистон республикасидан жами 100 дан зиёд иштирокчилар қатнашди.

Марафон якунида финиш чизиғига биринчи бўлиб қозоғистонлик Алексей Седовенка, 2 ўринда Буюк Британиялик меҳмон Matthew Wright, 3 ўринда мамлакатимиз вакили  Юнусов Шохруҳ етиб келди.

Шунингдек мусобақа доирасида энг ёши катта иштирокчи аёл номинациясида Исаева Светлана (50 ёш), энг ёши катта эркак иштирокчи номинациясида Ҳуршид Шеров (61 ёш) тақдирланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати