Юнусобод туманида очиқ мулоқот бўлиб ўтди  

Март 11, 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 10 августда Тошкент шаҳар жамоатчилик вакиллари билан ўтказилган    мажлисда билдирилган танқидий фикрлардан келиб чиқиб,  Юнусобод туманидаги маҳалла фуқароларининг муаммоларини ўрганиш ва бартараф қилиш бўйича жамоатчилик комиссияси билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Юнусобод туманида жорий йилнинг 8 январидан 5 мартига қадар жойлардаги амалга оширилган очиқ мулоқотларнинг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ижтимоий соҳа объектларидаги муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш ва уларни бартараф этиш  Республика ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи масъул ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда Республика ишчи гуруҳи томонидан Юнусобод туманининг маҳаллаларида уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоси, ижтимоий соҳа объектларидаги муаммоларни жойига чиқиб ўрганилган ва уларни бартараф этилган муаммолар юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Шунингдек очиқ мулоқотда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 18 нафар тиббий ҳимояга муҳтожлар фуқароларга даволаниш учун шифохона ва санаторийларга йўлланмалар, 4 нафар фуқарога дори-дармон воситалари олишга моддий ёрдам кўрсатилган бўлса, 2 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг коммунал қарздорлиги тўлаб берилди, ўрганишлар жараёнида уй-жой коммунал соҳаларига таалуқли 42 та муаммолар ўз вақтида бартараф этилди.

Маълумот учун, ишчи гуруҳлари томонидан туманда жорий йилда жами 365 та муаммолар аниқланиб, шундан 93 та муаммо ўрганишлар жараёнида ҳал этилди. Қолган 272 та муаммоларни ҳал этиш бўйича масъуллар ва аниқ муддатлар кўрсатилган ҳолда “Йўл харита”си ишлаб чиқилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати